Неманя Видич: Агуэро ҳимоячи бўлиб туғилган деб ўйлайман, чунки...

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳимоячиси Неманя Видич “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Агуэро майдонда ўзини худди футболга қизиқмайдигандек таассурот қолдиради. У дастлаб 10 метрча югурмаётгандай туюлади, аммо шундан сўнг бирдан қўзғалади.

Ишончим комилки, Агуэро ҳимоячи бўлиб туғилган. У тўп қаерга тушишини билади ва қаерга ҳужум қилиш кераклигини сезади. У енгил гавдаси ёрдамида жарима майдончаси ичида осонгина йўналишини ўзгартириши мумкин. Бу эса унга айниқса гавдали ҳисобланган инглиз ҳимоячиларига қарши ўйнашда қўл келади.

Мен Агуэрога қарши Дэвид Мойес қўл остида ўйнаганман ва ўшанда МЮ 4:1 ҳисобида “Сити”га имкониятни бой бериб қўйган. Бу менинг “Юнайтед”даги фаолиятимдаги энг ёмон ўйин бўлган”, - дейди сербиялик собиқ футболчи The Athletic нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!