Немар ПСЖ билан келишиб олди

ПСЖ форварди Неймар яна бир неча мавсум жамоада қолади.

TNT Sports нашри тарқатган хабарга қараганда, 28 ёшли бразилиялик футболчи парижликлар раҳбарияти билан амалдаги шартномасини яна 4 йилга узайтириш бўйича келишиб олган. Ушбу келишув бир ҳафта ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

ПСЖ Неймарни 2017 йил 222 млн евро эвазига “Барселона”дан сотиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар