Неъматилла Қуттибоев: "Иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадик"
Про лиганинг 2-турида “Арал” ўз майдонида “Андижон-SGS”ни 3:2 ҳисобида таслим қилганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Андижон жамоаси бундай ўйин кўрсатади, деб ўйламагандим. Роса қийин бўлди. Биринчи ўйин ва гол урганимиздан кейин йигитлар бироз хотиржамликка берилишди. Учрашув бошида дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиздан кейин футболчиларимизда руҳий томондан бироз босим бўлди. Натижада йигитлар қийналиб қолди.
Иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадик. Айниқса, йигитлардан қанотлар бўйлаб ўйин кўрсатишларини сўрадик. Стандарт вазиятдан сўнг дарвозамиздан иккинчи тўпни олиб чиқдик. Учинчи голимизни пенальтидан урдик ва ютиб олдик.
Республикабошимиз ўйинга ташриф буюрди. Бу ҳам бизга мотивация бўлди. Иккинчи таймда келди. Шундан кейин йигитларимиз янада руҳланиб яхши ўйин кўрсата бошлашди. Мухлисларга бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун катта раҳмат”, - дейди бош мураббий.
Фикрлар