Немис ҳимоячиси Англияга қарши ўйинни қўйиб юборади

 

Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг миллий термасининг Англияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди.

Тажрибали ҳимоячининг майдонга туша олмаслигининг аниқ сабаби кўрсатилмаган. Катта эҳтимол билан Боатенг Францияга қарши ўйинни ҳам қўйиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Англия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 10 ноябрь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтказилади.