Невилл: Моуриньони ишдан олмаслик керак
Ads

"Биз тушунамиз, ван Гал Англия Кубогини ютганидан кейин кетди. Мойес эса чемпионат тугашига 4 тур қолганида ишдан олинди. Мен кўп жойларда Моуриньонинг учинчи мавсуми синдроми ҳақида ўқидим ва эшитдим, аммо бу аллақачон тарихда қолган нарсалар. Мен МЮ мураббийлар борасида қатъий туриши керак деб ўйлайман.

Моуриньо ва Вудворд ўзларининг шахсий муаммоларини ҳал қилишлари керак. Клуб ички адоватлардан устун туради. Ҳозир ички ғанимлар билан курашадиган пайт эмас. Моуриньо майгача ишлаши керак", - деди Невилл Sky Sports каналига.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" АПЛнинг сўнгги икки турида мағлуб бўлди.