
Невилл Палмернинг ҳарактларини қаттиқ қоралади
Гарри Невилл Коул Палмерни "Манчестер Сити" билан ўйиндан кейинги ҳаракатлари учун танқид қилди.
- Коул Палмер ҳақида бир неча сўз айтмоқчиман. У ўйиндан сўнг майдонда Хосеп Гвардиола билан яхши кайфиятда суҳбат қилди.
Коул - ажойиб футболчи, ҳақиқатан ҳам аъло даражада. Бироқ, "Челси" мухлислари сенинг рақиб мураббийи билан гаплашиб, мағлубиятдан кейин жилмайиб туришингни кўриб хурсанд бўлмайдилар.
Стадиондан ташқарида гаплашсанг, мен қарши эмасман. Шунчаки, буни нотўғри вазиятда қилганингни ҳис қилдим. Бундай вазиятда мен Гвардиолага эътибор бермаган бўлардим, у доим шундай қилади.
Агар сафарда 3:1 ҳисобида ютқазганимда, мен бундай қилмаган бўлардим. Коул Палмердан эса иккинчи бўлимда кўпроқ нарса кутган эдим, - деди Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси "The Gary Neville Podcast" подкастида.
Эслатиб ўтамиз, кеча Лондон клуби АПЛнинг 23-турида 1:3 ҳисобида "шаҳарликлар"га мағлуб бўлди.
Фикрлар