Неймар - футбол тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, ПСЖ “Барселона” ҳужумчиси Неймарни 222 млн евро эвазига сотиб олди ва футбол тарихидаги энг қимматбаҳо трансферни амалга оширди.

Шу тариқа, ўтган йили амалга оширилган Поль Погбанинг трансфери ҳам бир йил ўтмасидан ортда қолдирилди.

Футбол тарихидаги  энг қимматбаҳо трансферлар

1. Неймар — € 222 млн («Барселона» — эркин агент, «ПСЖ» - учун);

2. Поль Погба — € 105 млн («Ювентус» — «Манчестер Юнайтед»);

3. Гарет Бэйл — € 101 млн («Тоттенхэм Хотспур» — «Реал»);

4. Криштиану Роналду — € 94 млн («Манчестер Юнайтед» — «Реал»);

5. Гонсало Игуаин — € 90 млн («Наполи» — «Ювентус»).