Неймар 2019 йилда

"Барселона"нинг Жанубий Америкадаги собиқ скаути Андре Кюри ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг 2019 йилда “кўк-анор ранглилар” сафига кутилган трансфери нега барбод бўлганини айтди.

“Ўшанда, "Барселона" Неймарни ортга қайтаришга жуда яқин эди. Аммо Гризманн трансфери сабаб, клубда молиявий қийинчиликлар юзага келди. ПСЖ Неймар учун 150 миллион евро ҳамда Ракитич, Тодибо ва Дембеле каби футболчиларни қўшиб беришни талаб қилди. "Барселона" ўшанда деярли келишувга эришган эди, аммо 150 ўрнига 130 миллион евро бермоқчи бўлган ва парижликлар бунга рози бўлмаган”, - деди Андре Кюри.

“Барселона” Неймарни 2013 йилнинг ёзида 57 млн еврога “Сантос”дан сотиб олган эди. Каталонияликлар орадан 4 йил ўтиб, яъни 2017 йилда уни 222 млн еврога ПСЖга сотиб юборишди.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар