Неймар: Агар мен ПСЖ хўжайини бўлганимда, Моурани Парижда олиб қолардим
Ads

ПСЖ форварди Неймар яқиндагина Париж клубидан “Тоттенхэм”га кўчиб ўтган ҳамюрти Лукас Моуранинг жамоадан кетганидан норози эканлигини яшириб ўтирмади.

“Моурадан майдонда жуда кам фойдаландик, бунинг устига мен у ерда бу борада ноҳақликни кўрганман. У бизга фойда келтириши мумкин эди, бироқ мен ПСЖ хўжайини эмасман. Агар мен шундай бўлганимда Лукас жамоадан кетмаган бўларди”, - дейди бразилиялик футболчи.