Неймар "Барса" футболчисини "классик" деб таърифлади

  • 9 сентября, 2022, 07:55
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Педри ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўк-анорранглилар"нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси жаҳон футболидаги ўсиб келаётган юлдузлардан бири саналади.

Педрини бир сўз билан таърифлашни сўрашганида, бразилиялик "классик" деб жавоб бериб, буни шундай изоҳлади: "Бу оддий: у менга Иньестани эслатади. Ҳа, менимча, Педрининг ўйини Иньеста ва Хави ўртасидаги нарса”, — деди Неймар.

Педри “Барселона” сафида 79 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. “Transfermarkt” портали ярим ҳимоячини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию