Неймар "Барса"га қайтишни истамоқда

ПСЖ футболчиси Неймар ёзда собиқ клуби "Барселона"га қайтишни истамоқда, дея хабар берди "Relevo" нашри. Аммо Лапорта ушбу трансферга ҳаракат қилишни истамайди. Сабаби, у клубнинг молиявий ҳолатини ёмонлаштирмоқчи эмас. 

Бразилиялик вингерга парижлик мухлислар томонидан бўлаётган муносабат ёқмаяпти. У трансферлар ойнасида Франциядан кетишни режалаштирган. Неймарни қўлга киритиши мумкин бўлган кам сонли клублар орасида "Челси" ҳам мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи 2017 йилда "Барса"дан ПСЖга 222 миллион евро эвазига ўтган ва ушбу харид айни дамгача рекорд суммадаги трансфер сифатида сақланиб қолди. 

Неймардан ташқари Месси ҳам ПСЖни тарк этишга яқин. Шартномаси ёзда тугайдиган аргентиналик ҳужумчининг олдида "Барса"га қайтиш, МЛС ёки Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиш имконияти бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!