Неймар “Барселона”га Тите мураббийлик қилишини истамоқда


“Барселона” клуюи ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар “пентакампионлар” устози Титени мақтаб ўтди. Бундан ташқари Неймар каталон клуби раҳбариятига ушбу мутахассисни олиб келишни маслахат берган.

Титеда ҳар қандай жамоада ишлаш даражаси бор. Ҳа, мен “Барселона”га Тите бош мураббийлик қилишини таклиф қилган бўлардим, – дейди Неймар Esporte Interativo нашрига.

“Кўк-анорранглилар”нинг амалдаги устози Луис Энрике мавсум охирида жамоани тарк этади. Ҳозирда унинг ўрнига Хорхе Сампаоли (“Севилья”) ва Эрнесто Вальверде (“Атлетик”) номзод бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!