Неймар бир сўз билан ПСЖнинг ғалабасига муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Сантос" ҳужумчиси Неймар собиқ клуби  ПСЖнинг Чемпионлар Лигаси ғалабасига муносабат билдирди.

Шанба куни парижликлар ўз тарихларидаги илк бор Чемпионлар Лигаси ғалабасига эришишди. Улар финалда "Интер"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Учрашув якунлангач, бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқларда ПСЖ футболчилари совринни кўтараётган суратни жойлади ва постга: "Табриклайман," деб ёзди.

Неймар 2017 йил ёзида "Барселона"дан ПСЖга рекорд суммадаги 222 миллион евро эвазига ўтган эди. Олти йил ўтиб, у 90 миллион еврога "Ал-Ҳилол"га сотилди. Жорий йил бошида эса Неймар эркин агент сифатида "Сантос"га қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!