Неймар: Биз бир-биримиздан узоқмиз

 

"Ал-Ҳилол" клуби ҳужумчиси Неймар "Интер Майами" футболчиси Лионель Месси билан муносабати ҳақида гапирди. 

"Бир-биримиздан узоқмиз, аммо ҳали ҳам кўп мулоқот қиламиз ва суҳбатлашамиз. 

Биз бир-биримиз учун хурсандмиз. Унвон ҳақида гапирганда, у мени чемпионлигим билан табриклади. 

У ажойиб йигит ва мен учун намуна. Лео менинг кумирим ва дўстим",
- деди бразилиялик вингер. 

Қайд этиш лозим, Неймар ҳамда Месси ПСЖ ва "Барселона"да биргаликда тўп тепишган. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!