Неймар Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди

Узоқ муддатли даволанишдан сўнг ўтган ҳафта сафга қайтган бразилиялик ҳужумчи Неймар қаторасига иккинчи баҳсда ҳам ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш керакки, бугун Австрияга (3:0) қарши баҳсда иштирок этган 26 ёшли форвард учрашувнинг 63-дақиқасига келиб рақиб дарвозасини ишғол этди. У бундан аввал Хорватияга (2:0) қарши ўйинда ҳам гарчи заҳирадан майдонга тушган бўлсада, ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлган эди.

Mister Chip тарқатган хабарга кўра Бразилия терма жамоаси сафида 85та баҳсда майдонга тушган Неймар ўз ҳисобидаги голлари сонини 55тага етказиб олди. Қайд этиш лозимки, у бу кўрсатгич борасида Ромариога (70та ўйин, 55та гол) етиб олди. Айни дамда Неймардан фақатгина Роналдо (62) ва Пеле (77) олдинда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!