Неймар Чемпионлар лигасини қандай ютишни билади

ПСЖ клубининг азалий орзуси Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ҳисобланади. Парижликлар  ҳеч қачон бу совринни қўлга киритмаган.  

Бразилиялик ҳужумчи Неймар Европанинг энг нуфузли турнирида зафар қучиш учун нималар қилиш кераклигини айтди.

- Бутун жамоа биргаликда машаққатли меҳнат қилсагина, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишимиз мумкин. Ўйинлар давомида рақибга эркин ҳаракат қилиш имкониятини бермаслигимиз керак. Кўп гол ўтказиш ҳам ярамайдию

Биз ҳимояда мустаҳкам туришимиз шарт. Яхши ҳамки, ҳозир турнирнинг бошланғич босқичидамиз. Вазиятни ўнглаш учун ҳали вақтимиз бор, - деди Неймар.

ПСЖ Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида етти очко билан ўз квартетида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!