Неймар энг зўр деб тан олинди (ФОТО)

УЕФА расмий сайтида Чемпионлар лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома натижалари эълон қилинди.

Ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича, ғолиблик ПСЖ ҳужумчиси Неймарга насиб этди. Бразилиялик футболчи жамоаси билан бирга “Бавария” довонидан ўтди ва ярим финалга йўл олди.

Сўровномада шунингдек, Кристиан Пулишич ("Челси"), Илкай Гюндоган ("Манчестер Сити") ва Каземиро ("Реал") каби футболчиларнинг ҳам номзодлари бор эди.

Изображение

Эътиборлиси, ЕЧЛнинг ўтган ҳафтадаги энг яхши футболчиси номига ҳам ПСЖ футболчиси сазовор бўлган эди. Аниқроғи, Мюнхенда “Бавария” дарвозасига 2 та гол урган Килиан Мбаппе ушбу номни қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар