Неймар фаолиятини қаерда давом эттиришини маълум қилди

Ёзги трансферлар вақтида бошқа клублардан таклиф олиши кутилаётган ПСЖ ҳужумчиси Неймар фаолиятини шу жамоасида давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

- Мен ПСЖда қоламан. Мен яна Чемпионлар лигаси финалига чиқиб, ғалаба қозонишни истайман. Мен шу тариқа, ПСЖга Чемпионлар лигасидаги биринчи совринни келтиоиб, клуб тарихидан муқим жой олишни мақсад қилганман. Асосийси ПСЖ ўсишда давом этадива биз ўзимизда бўлмаган совринларни қўлга киритиш учун курашамиз, - деди Неймар.

Неймарнинг парижликлар билан шартномаси 2022 йилгача давом этади. Аввалига “Барселона” бразилиялик ҳужумчини ортга қайтаришга даъвогар эди. Энди “Барса”ни тарк этаётган Месси Неймарни ўзи борадиган клубга ўтишга чорламоқда.

Неймар ва Мбаппе Мессини кутяпти

Неймар Месси билан ўйнайди

Месси Неймарни янги жамоасига олиб кетади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!