Неймар Франция чемпионатига ўтиб, хато қилганини тан олди
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Неймар клубни трак этишни мақсад қилган. У жамоа раҳбариятидан трансферга қўйишни сўраган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, бразилиялик футболчи Франция чемпионати клубига ўтиб, хато қилганини тан олди. Парижликлар раҳбарияти бу ҳақда билади. Неймарнинг отаси бу борада клуб президенти Нассер Аль-Хелаифи билан суҳбатлашган. Бунгача футболчининг отаси ўғлини “Реал”га ўтказиш йўлларини қидираётганлиги маълум қилинган эди.

Аввалроқ ПСЖ ўйинчисини сотмаслигини эълон қилган эди, бироқ ҳозирги маълумотларга кўра, Неймар жамоани тарк этиш учун ҳар қандай шарт тайёр. 26 ёшли ўйинчи бу мавсум Франция чемпионатида 20 ўйинда 19 гол ва 15 голли узатмага муаллифлик қилган. Мавсумнинг катта қисмини у жароҳат сабабли ўтказиб юборди.