Неймар Испанияга қайтмайди
Ads

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида Майамида ўтказиладиган Мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйиндан сўнг жамоа билан Испанияга қайтмайдиган бўлди.

ESPN нашри тарқатаётган хабарга қараганда, бразилиялик футболчи ушбу учрашувдан кейин каталонияликларнинг техник ҳамкори – Nike компанияси томонидан ташкиллаштириладиган тадбирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетади.

Манбанинг хабар тарқаташича, Чин юрти сафаридан сўнг 25 ёшли ҳужумчининг ПСЖ сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Қайд этиш лозим, клублар олдинроқ, футболчи борасида ўзаро якуний келишувга эришганликлари аввалроқ хабар қилинганди.