Неймар клуб хўжайинига бош кўтарди
“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймар клуб билан уч йиллик шартномаси бўлиши ва катта маош олаётганига қарамай, Парижни тарк этишга қарор қилди. Бунга бразилиялик форварднинг клуб президенти Нассер Ал-Хелаифийдан жиддий норози экани сабаб бўлди, деб ёзмоқда RMC Sport нашри.
Маълумотларга қараганда, 30 ёшли футболчига клуб хўжайинининг матбуотга айтган гаплари ёқмаган. Ал-Хелаифий журналистлар орқали Неймардан аввалгидан ҳам кўпроқ меҳнат қилиш кераклигини таъкидлаган.
Бу гаплардан кейин Неймар клуб уни қадрламаётганини ҳис қилганини билдирди. У ўзи доим жамоа етакчиси сифатида тан олинишига катта эътибор қаратиб келади.
Неймар ПСЖга 2017 йилда олиб келинган. Айни пайтда бу ўйинчи ҳар мавсум учун 50 миллион евродан маош олмоқда.
Фикрлар