Неймар мағлубиятдан нега хурсанд?

ПСЖ ҳужумчиси Неймар кеча “Бавария”га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Айтиш лозимки, парижликлар гарчи ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсада, Мюнхендаги ўйинда қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба эвазига кейинги босқичга чиқди.

"Мағлубиятга қарамай, мен бахтлиман. Биз ажойиб жамоа билан ўйнадик. Аммо бизда ҳам ажойиб жамоа бор ва биз буни исботладик. Чемпионлар Лигаси ғолибини турнирдан чиқариб юборишга муваффақ бўлдик. Лекин, бундан ҳам яхшироқ бўлиш учун кўпроқ ишлашимиз керак.

Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаганимиздан ташвишда эмасман. Асосийси биз ярим финалга чиқдик", - деди Неймар.

ПСЖ энди ярим финал босқичида “Боруссия” Дортмунд ҳамда “Манчестер Сити” жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!