Неймар мавсум якунлангач аниқ ПСЖдан кетади
ПСЖ клуби етакчиси Неймар жорий мавсум якунига етгач жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича 26 ёшли бразилиялик футболчи яна бир мавсум "Парк де Пренс"да қолишга қарор қилган. Ана шундан сўнг эса у бошқа жамоага кетади. Катта эҳтимол билан у "Реал" аъзосига айланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида жами 4та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар