Неймар майдонга тушишга тайёр
"Сантос" сафида ҳаракат қилиб келаётган Неймар тиззасида жароҳати бўлишига қарамай, кейинги учрашувда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда "ESPN" нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, 33 ёшли ҳужумчи жамоавий машғулотларда тиззасидан жароҳат олган эди. Лекин Неймар шифокорлар тавсиясига амал қилмасдан жамоа билан яна биргаликда машғулот ўтказмоқда ва кейинги учрашувда майдонга тушишга тайёр. У клубни олий дивизионда жон сақлаб қолиши учун курашда ёрдам беришга қарор қилган. Бразилиялик форвард ўша жароҳати сабаб 35-турда "Интернасьонал"га қарши учрашувни ўтказиб юборган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда "Сантос" 35 та учрашувда 38 очко жамғарган ҳолда, турнир жадвалида 17-ўринда кетмоқда.



Фикрлар