Неймар Мбаппенинг “жиғи”га тега бошлади
Жароҳатини даволаш билан банд бўлган Неймар жамоадоши Килиан Мбаппе билан муносабати совуқ эканини яна бир бор кўрсатиб қўйди.
Бразилиялик форвард Килиан танқид остига олинган видеороликка “лайк” босгани кўпчиликнинг эътиборини тортди.
- Бу ПСЖ сўнгги йиллар ичидаги энг ёмони. Клуб ўзининг шаҳзодаси Мбаппе билан катта сумма эвазига шартномани узайтирди. Мана шу принцип сабаб улар Чемпионлар лигасидан эрта чиқиб кетди. Килиан Мбаппе ўзини энг зўр, деб ўйлай бошлади, - дейилади видеороликда.
Маълумки, Килиан Мбаппега Париж клубида жанубий америкалик футболчиларнинг таъсир доираси кучлили ёқмайди. Хусусан, 24 ёшли футболчи клуб раҳбариятидан Неймарни сотиб юборишни сўраб келаётгани бунга мисол бўлади.
Фикрлар