Неймар муҳим ўйин олдидан Мессига нега қўнғироқ қилди?

Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финал жавоб учрашувида ПСЖ  ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.

Биринчи учрашувда каталонияликларни йирик ҳисобда мағлуб этган парижликлар ҳужумчиси Неймар рақиб етакчиси Лионель Мессига қўнғироқ қилгани маълум бўлди.

Манбаларнинг хабар беришича, ПСЖ ҳужумчиси “Барселона”даги дўстига ёзги трансферлар вақтида Парижга кўчиб ўтишни таклиф қилган. Бразилиялик футболчи ёзда шартномаси якунланадиган Леога Парижда яшашнинг устун томонларини айтиб берган.

Неймар бир ой олдин ҳам Мессини ПСЖга таклиф қилган эди. Ҳозирча, аргентиналик юлдуз келажаги борасида бир тўхтамга келгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар