Неймар "Навбаҳор"га қарши майдонга тушмаслиги мумкин

"Ал-Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашувида Неймар майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Хорхе Жезус маълум қилди. 

"Неймар ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Эртага у баҳсда иштирок эта олмаслиги мумкин. Бу борада тез орада аниқроқ маълумот берамиз. Тиббий кўрикдан сўнг ҳужумчининг "Навбаҳор"га қарши ўйнаш-ўйнамаслиги маълум бўлади", - деди 69 ёшли мураббий. 

Неймар "Ар-Риёд"га қарши учрашувда риёдликлар сафидаги дебютини амалга оширган эди. Шунингдек, бразилиялик футболчи битта ассист ҳам амалга оширишга улгурди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
17/09/2023 22:44
Neynar bilan Aldovsari o'namasa demak Navbahor ninadir qila olishi mumkin. Hech bo'lmasa durrang kutayapman
&
Alsher
18/09/2023 19:24
Mana qushilam duragham yaxshi natija xuddi Mex vs Uzb dagi olģa yigitlar