Неймар нега йиғлади?
Ads

ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Барселона"га кутилаётган трансфери барбод бўлганидан жуда ҳам ранжиган.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра 31 август куни каталонияликлар бразилиялик футболчига қўнғироқ қилишган ва ПСЖ унинг трансфери бўйича юборилган таклифни рад этганини айтишган. Неймар эса ўша суҳбатнинг ўзидаёқ кўз-ёшларини тийиб тура олмаган ва йиғлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий ёз ПСЖдан кетмоқчи эди. Унга эса “Барселона”дан ташқари “Реал” ва “Ювентус” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mironshox
05/09/2019 15:01
Oziga-ozi qildi ketib endi qaytmoqchi FSJda oltin topni okmoqchidi Messini siyasida qolyapman deb oylagandi.