Неймар орзусидаги жамоага ўтяпти
ПСЖ раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг “Барселона”га кўчиб ўтишига рухсат берди. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, парижликлар бу трансфер амалга ошириш учун каталонияликлар билан музокараларда уларга кенгроқ имконият яратиб беришга қарор қилган.
31 ёшли Неймар 2013-2017 йиллар давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қилган эди. Парижликлар уни олиш учун каталонияликларга 222 миллион евро бадал пули тўлаган. Бу кўрсаткич ҳозир ҳам рекорд сумма ҳисобланади.
Ҳужумчининг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача имзоланган. Бироқ, охирги мавсумда матбуот ва мухлислар Неймарга кўп босим ўтказмоқда. Шу боис, тажрибали тўпурар жамоани тарк этишга қарор қилди.
Фикрлар