Неймар: Отам менинг фаолиятим устидан қарор қабул қилмайди

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси форварди Неймар келажакдаги фаолиятини фақат ўзигина ҳал қилишини айтди.

“Отам менинг фаолиятим устидан қарор қабул қилмайди. Мен ўзим ҳал қиламан.

У мен учун ажойиб маслаҳатгўй, аммо, барибир якунда нимани танлашни ўзим ҳал қиламан.

Отам футбол билан ёнма-ён юрадиган масалаларда менга ёрдам беради. Шунда мен бор эътиборимни фақат футбол ўйнашга қаратаман”, - дейди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Неймарнинг ёзда “Реал”га кўчиб ўтиши борасида турли миш-мишлар авж олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!