Неймар Париждан кетиб, Каталонияга қайтиши мумкин
ПСЖнинг қатарлик раҳбарлари футболчи Неймарнинг жамоадан кетишини хоҳламоқда. Улар бразилнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлмоқда.
“Sport“ нашрининг хабар беришича, вингер кўп маротаба бошқа клуб вакиллари билан мулоқотга киришган. Катта эҳтимол, у “Барселона“ вакиллари билан боғланган.
30 ёшли иқтидор соҳиби ҳам Каталонияга қайтиш ниятида. У Парижни тарк этишга қарши эмас.
Маълумот ўрнида, Неймар жорий мавсум Лига 1нинг 13 ўйинида 4 гол ва 3 ассист муаллифига айланган.
Фикрлар