Неймар ПСЖда қолмоқчи?!

ПСЖ раҳбарияти бир мунча вақт олдин Неймар билан янги шартнома масаласида музокаралар бошлади.

Téléfoot нашри тарқатган хабарга кўра, Неймарнинг ўзи ҳам Парижда қолишга хоҳиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки, ПСЖ раҳбариятининг асосий мақсади айнан Неймар ва Мбаппе билан шартномани узайтиришдир.

Неймар жорий мавсум ПСЖ сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!