Неймар ПСЖдан қачон кетишини айтди

Кейинги бир неча трансферлар мавсумида Неймарнинг ПСЖдан кетиши ҳақида хабарлар чиқмоқда.

Хусусан, ҳозир ҳам бразилиялик юлдуз ёзда Парижни тарк этиши тўғрисида маълумотлар тўхтатагни йўқ.

RMC Sport нашрининг таъкидлашича, Неймарнинг ПСЖдан кетиш нияти йўқ. У бор эътиборини парижликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қаратган.

Шунга қарамай, Неймар агар клуб уни мавсум охирида трансферга қўйсагина жамоа билан хайрлашиши мумкинлигини билдирди.

Неймар бу клубда 2017 йилдан бери тўп тепмоқда. ПСЖ ҳужумчини “Барселона”дан 222 миллион еврога трансфер қилган ва бу кўрсаткич ҳамон такрорланмас рекорд бўлиб турибди. Шу пайтгача бразилиялик юлдуз жами 171 та учрашувда қатнашиб, 117 та гол ва 76 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!