Неймар ПСЖга келган вақтидан буён нечта ўйинда майдонга тушди?

Аввал хабар берилганидек, ПСЖ ҳужумчиси Неймар кеча Франция кубогининг 1/32 финалидан ўрин олган “Кан”га қарши ўйинда жароҳат олди ва тахминан бир ой майдонга туша олмайдиган бўлди.

OptaJean нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли бразилиялик футболчи ПСЖга кўчиб ўтганидан буён жами 103 та ўйинда иштирок этган. Ушбу давр мобайнида эса парижликлар 191 та ўйин ўтказган. Шундан кўриниб турибдики, Неймар жами ўйинларнинг бор йўғи 53,9 фоизида қатнашган холос.

ПСЖ Неймарни 2017 йил “Барселона”дан 222 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар