Неймар ПСЖнинг ўйин кунида "Барселона"даги зиёфатга келди

ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар шанба кунини Каталонияда ўтказди.

Маълумки, Ла Лига доирасидаги "Барселона" - "Сельта" (4:1) баҳсига Неймарнинг бир қатор дўстлари ташриф буюришган.

Беллашувдан сўнг, Неймар иштирокида зиёфат уюштирилди. Ушбу кечада бразилиялик "Барса"нинг ярим ҳимоячиси Артур билан кўришган.

Эслатиб ўтамиз, шу куни Лига 1 доирасида ПСЖ "Брест" (2:1) ни мағлуб этди. Неймар эса жароҳати туфайли ўйинларни ўтказиб юбормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!