Неймар рад қилиб бўлмас таклиф олди. Энди кетмаса бўлмайди

Неймар ПСЖ раҳбариятидан ўзини қўйиб юборишни сўрагани ҳақидаги маълумотлар тарқатилганидан кейин Саудия Арабистони клублари 31 ёшли ҳужумчига таклиф билан чиқа бошлади.

Неймарнинг ўзи истаганидек “Барселона”га ўтиши осон бўлмайди. Биринчидан, каталонияликлар молифвий муаммолар гирдобида. Иккинчидан, бош мураббий Хави Эрнандес футболчилик даврида ўзи билан бирга ўйнаган бразилиялик юлдузни энди жамоага яқинлаштирмоқчи эмас.

Footmercato нашрининг ёзишича, Неймар олдида янги вариантлар чиқа бошлади. Тажрибали тўпрар саудияликлардан 300 дан 400 миллион еврогача йиллик маош кўрсатилган таклифларни оляпти.

Неймарни чорлаётганлар орасида Бразилия клуби борлиги ҳам айтилмоқда. Бироқ, ҳужумчи ҳали юртига қайтмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!