Неймар расман ишсиз қолди. “Ал-Ҳилол” ундан воз кечди

  • 28 январь, 10:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси бразилиялик легионери Неймар билан амалдаги шартномани бекор қилди.

- “Ал-Ҳилол” ва Неймар ўзаро келишган ҳолда амалдаги шартномани бекор қилишга рози бўлди. Неймарга ташаккур ва муваффақият, - дейилади “Ал-Ҳилол” баёнотида.

Аввалроқ, Неймар фаолиятини ўзини тарбиялаган “Сантос”да давом эттириши ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Неймар 2013 йилгача “Сантос”да ўйнаб, кейин “Барселона”га йўл олган. Каталония клуби уни 2017 йили 222 миллион евро эвазига ПСЖга трансфер қилган.

“Ал-Ҳилол” 2023 йилнинг  ёзида 90 миллион еврога Неймарни ўз сафига қўшиб олган эди. Лекин бразилиялик юлдуз оғир жароҳатлар туфайли бир ярим йил ичида атиги етти марта майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!