Неймар Роналду ва Мессини ортда қолдирди
Ads

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жаҳон чемпионати плей-офф босқичида илк голини урди.

ПСЖ клуби ҳужумчиси бироз аввал якунига етган Мексикага (2:0) қарши ўйинда ҳисобни очди.

Шундай қилиб, бразилиялик футболчи жаҳон чемпионатлари плей-оффлари Португалия ва “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Аргентина ва “Барселона” клуби етакчиси Лионел Мессини ортда қолдирди. Роналду ҳам, Месси ҳам ҳеч қачон бу босқичга гол урмаган.

Гуруҳ босқичлари билан ҳисоблаганда Неймар ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018да жами 6 та гол урган.