Неймар

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз кундан-кунга яхшироқ ўйнаяпмиз. Ўтган мавсумда биз мусобақанинг финалига чиқдик. Бу йил биз кубокни олиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз ғалабага эришиш учун ҳаракат қилмоқдамиз.

Биз чиндан ҳам Чемпионлар лигасини ютишни хоҳлаймиз. Бу йил биз янада кучайдик ва бунинг учун ўз устимизда жуда кўп ишладик.

Биз "Бавария" тўсиғидан ўтдик ва шаҳарликлар устидан ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Шахсан мен ушбу учрашувда ғалаба қозониш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, - деди Неймар.

ПСЖ – “Манчестер Сити” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар