Неймар собиқ клубига қайтиши мумкин

TIGGO 2 PRO

"Ал-Ҳилол" жамоаси ҳужумчиси Неймар "Сантос"га қайтиб келиши мумкин. Бу ҳақда "Deadlinedaylive" нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Бразилия клуби ҳужумчини 6 ойга ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга клуб уни тўлиқ сотиб олишга ҳам тайёр.

Аввалроқ, футболчига АҚШнинг "Чикаго Фэйр" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Неймар "Сантос" тарбияланувчиси бўлиб, 2013 йилгача шу клубда тўп тепган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!