Неймар Титега чексиз миннатдорчилик билдирди

Неймар Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетган устози Титега миннатдорчилик билдирди.

"Биз бу ерда учрашишдан олдин бир-биримизга қарши кўп марта тўқнаш келганмиз. Бошида мен уни жуда ҳам зерикарли инсон деб ўйлагандим! Чунки унинг жамоаси менга қарши тиш-тирноғи билан қуролланган эди, у  мени мағлуб этиш учун ҳамма нарсани қўллаб кўрган ва ҳатто танқид ҳам қилган. Аммо тақдир ҳазилини қарангки, Тите бир кун келиб менинг мураббийимга айланди ва менга 10-рақамни берди.

Мен Титени мураббий сифатида билардим ва барча маҳоратига тан бераман, лекин инсон сифатида у бундан ҳам кўпроқ ҳурматга лойиқ! Мен унга бизга ўргатган ҳамма нарса учун миннатдорчилик билдираман. Тите ҳар доим мен кўрган энг яхши мураббийлардан бири бўлиб қолади", - деб ёзди "ПСЖ" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси ижтимоий тармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!