Неймар учун мавсум тугади
ПСЖ ҳужумчиси Неймар учун ушбу мавсум ўз ниҳоясига етди. Футболчи "Лилль"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.
Маълум бўлишича, 31 ёшли бразилиялик яқин кунларда Доҳада операция қилинади ва 3-4 ойни ўтказиб юборади.
ПСЖни олдинда "Бавария"га қарши муҳим учрашув кутмоқда. Биринчи ўйинда немислар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. "Аллианз Арена"да бўладиган ўйинда парижликларда ёқотишлар етарли. Ҳакими, Кимпембе ва Ренату Санчеш ушбу учрашувда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.
Фикрлар