Неймар учун яна бир АПЛ вакили курашга киришди

Неймар ёзда ПСЖни тарк этиши мумкин. У мухлисларнинг ҳаракатларидан норози ва клублардан келадиган таклифларни эшитиб кўришга тайёр. "L'equipe" нашри маълум қилишича, бразилиялик вингер учун эндиликда "Манчестер Юнайтед" ҳам курашмоқда. "Қизил иблислар" вакили Каземиро ушбу трансферда иштирок этиши мумкин. 

Неймарга МЮдан ташқари, "Челси" ва "Ньюкасл"дан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақда миш-мишлар тарақланган. Шунингдек, футболчининг ўзи "Барса" қайтишни истайди. Аммо каталонияликлар уни сотиб олмоқчи эмас. 

Неймар мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Биргина жароҳат уни яна узоқ муддатга сафдан чиқарди ва жамоасига муҳим ўйинларда ёрдам бера олмади. Шундай бўлсада, 31 ёшли форвард ПСЖ таркибида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!