Неймар ва Мбаппе Тухель билан ишлашга қарши. Улар янги мураббий танлади
ПСЖ етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппе жамоани германиялик мутахассис Томас Тухель бошқаришига қаршилигини билдирди.
Маълумотларга қараганда, Тухель жорий мавсумда асосий ўйинчилар ишончини йўқотган. Неймар ва Мбаппе бошчилигидаги футболчилар мураббийнинг иш услубидан норози ва унинг лойиҳалари самара беришига ишонмаяпти.
Ҳар икки футболчи клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, Тухелнинг ўрнига ҳозирда ишсиз юрган Лоран Бланни олиб келишни таклиф қилди. Блан 2013-2016 йиллар давомида ПСЖни бошқарган. Тухель эса, 2018 йилдан парижликларга устозлик қилиб келмоқда.
Фикрлар