Неймар ва Месси бир жамоада ўйнайдими?

ПСЖ ҳужумчиси Неймар “Барселона”да бирга ўйнаган жамоадоши Лионель Месси билан яна бирга майдонга тушишга умид қилмоқда.

- Менинг энг катта истагим Месси билан бир жамоада майдонга тушиб, унинг ўйинларидан баҳра олиш. Мессида муаммо бўлмайди. Келаси мавсум биз бирга тўп тепамиз, - деди Неймар.

Яқинда Неймар ва Мбаппе ПСЖ клуби раҳбариятига агар Месси Парижга олиб келинадиган бўлса, янги шартномани сўзсиз имзолашга ваъда берган эди. Аргентиналик ҳужумчи каталонияликлар билан ёзда тугайдиган шартнома узайтириш бўйича музокарага киришгани йўқ. Ўз навбатида, Неймар ҳам “Барселона”га қайтиб бориш режасидан воз кечмаган.

Неймар Месси билан қайси жамоада бирга ўйнамоқчи экани мавҳумлигича қолмоқда. Бу кўп жиҳатдан Мессининг қандай қарорга келишига боғлиқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!