Неймар яна бир ҳамюртини ПСЖда кўрмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби "Наполи" хавбеки Алланнинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра бразилиялик футболчини раҳбарият ва мураббийлар штабидан ташқари ҳамюрти Неймар ҳам Парижда кўришни истамоқда. Неаполликлар эса уни 50 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Аллан жорий мавсум “Наполи” сафида жами 25та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!