Неймар яна бир катта турнирни ўтказиб юборади
Уругвайга қарши баҳсда жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан Неймар яна бир катта турнирда майдонга туша олмайди.
Бразилия терма жамоаси бош доктори Ласмарнинг сўзларига кўра, 31 ёшли футболчи "Копа-2024" чемпионатини ўтказиб юборади. "Неймар август ойининг бошида сафга қайтади", - деди мутахассис.
Бундан маълум бўладики, Неймар "Ал-Ҳилол" таркибида бу мавсум бошқа майдонга тушмайди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Копа-2024" 2024 йилнинг 20 июнидан 15 июлигача бўлиб ўтади. Энди Жуниор ўрнига бошқа бир Жуниор (Винисиус) катта саҳнага чиқиши керак.
Фикрлар