Неймар яна жанжал чиқарди. У энди Бразилия термасида ўйнамоқчи эмас
“Ал-Ҳилол” жамоаси ҳужумчиси Неймар Бразилия футбол федерацияси президенти Эдналдо Родригес билан уришиб қолди ва уни ҳақоратлади.
Таниқли журналист Жозе Карлуш Араужонинг хабар беришича, энди Неймар Бразилия терма жамоаси учрашувларга бойкот эълон қилини билдирган.
Маълумотларга қараганда, Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақаси учинчи турида Венесуэла билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиндан кейин мухлислардан бири Неймарга бодроқ улоқтирди.
Кўнгилсиз воқеадан кейин кийим алмаштириш хонасига кетаётган машҳур футболчи федерация раҳбарига дуч келиб қолган ва уни ўйин учрашув нотўғри жой танлаганликда айблаган. Келишмовчилик шундан келиб чиққани айтилмоқда.
Зиддиятга қарамай, Неймар терма жамоа билан 18 октябрь куни Уругвай билан бўладиган учрашувга учиб кетди.
Фикрлар