Неймар янги мавсумга тайёргарликни ПСЖда бошлайди

ПСЖ клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар жамоада қолиши мумкин.

Onda Cero тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли футболчи Париж клубига қайтиб, янги мавсумга шу ерда тайёргарлик кўришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар “Барселона”га қайтиш учун ПСЖ машғулотларини бойкот қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва 23та гол ҳамда 13та голли узатма ёздирби қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!