Неймар: Зарбаларимга тайёр туринг!

ПСЖ ҳужумчиси Неймар бўлажак мавсумга аввалги йиллардан бошқача ҳозирлик кўраётганини маълум қилди.

- Бу галги мавсумда дарвоза сари йўллайдиган зарбаларим кўп бўлади. Жаримадан, узоқ масофадан ва бош билан зарба беришни кўпайтираман. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ўзимга қаттиқ ишонаман. Таътил давомида жуда кўп машқ қилдим, - деди Неймар.

Неймарнинг фаолияти ҳам мавҳум бўлиб турибди. Машҳур ҳужумчининг ПСЖ раҳбарияти билан муносабати бузилган. Клуб уни тезроқ сотиб юбормоқчи.

Неймарга бир қатор клублар харидор. Қолаверса, “Adidas” бренди бразилиялик юлдузни “Реал”га олиб ўтишга ҳаракат қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!